Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Куни кеча Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилганди.
Жаҳон
22 март 2023 йил
Афғонистон ва Покистонда 21 март куни содир бўлган зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Маълум бўлишича, Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва вилоятида табиий офат оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 44 киши жароҳатланган.
Афғонистоннинг Лағмон вилоятида эса икки киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Шунингдек, Покистоннинг Сват туманидаги ҳудудда 150 нафар аҳоли зилзила оқибатида жароҳат олгани айтилмоқда.