Бугуннинг ўзида Ўзбекистонда икки бор ер силкиниши рўй берди
Улардан бирининг эпицентри Тожикистонда, бошқаси эса Афғонистонда жойлашган.

3 апрел куни соат 21:12 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. У Ўзбекистон ҳудудига ҳам таъсир этди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 км.
Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жанубий-шарқда жойлашган.
Магнитуда: 6 Чуқурлиги: 207 км
Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон
Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди.
Сезилиш кучи Фарғона вилоятида 3 балл, Наманган, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилояти ва пойхтахтда 2 баллни ташкил қилди.
