Афғонистонда 6.2 магнитудали кучли зилзила рўй берди

Бир неча кун аввалги зилзилада икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлганди. 

Жаҳон
11 октябрь 2023 йил
Афғонистонда  6.2 магнитудали кучли зилзила рўй берди

Бугун, 11 октябр куни Афғонистон ғарбида, Ҳирот шаҳри атрофида яна 6.2 магнитудали кучли зилзила рўй берди. 

Айтилишича, Тошкент вақти билан соат 05.42 да Афғонистон ғарби Ҳирот атрофида 10 км чуқурликда яна 6.2 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. 

Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, зилзилалар кучи Ўзбекистонда сезилмади. 

Таъкидлаш керакки, 8 октябр куни мазкур ҳудудда 6.1 магнитуда кучга эга кучли зилзила кузатилганди. Давомли зилзилалар  ва афтекшок натижасида кўплаб бинолар вайрон бўлиб, икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+