Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар Сергели туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 март куни соат 22:40 ларда Lacetti, Labo, Malibu, Nexia-3 ва Captiva автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳамда Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳат олиб шифохонага етказилган, у ерда жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




