Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
19 март 2023 йил
Қашқадарё вилояти Қарши туманида 17 март куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум бўлишича, шу куни 18:30 да “Қоратепа” маҳалласида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Nexia-2 га бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси А.А. ва йўловчи А.С. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан иш очилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.