MY5 телеканали Мактабгача ва мактаб таълими ҳақида гаплашишга чорлаяпти
Ўқитувчилар қачон кўп ойлик олиши, бузилиб тўлиқ қайтадан қуриладиган 120 дан ортиқ мактаблар, ота-оналар эса фарзандини пулдор соҳага мажбуран ўқитишга уриниши каби масалалар объектив муҳокама қилинадиганга ўхшайди.
Жамият
16 март 2023 йил
Телеканал ижодкорлари ҳар доим ва ҳамма вақт муҳокамаларга сабаб бўлиб келган ва келажак тараққиётининг бош омилларидан бири саналган таълим соҳасини таҳлил қилишмоқчи. Мутахассислар ва масъуллар, соҳа фидойиларига аниқ саволларни кўндаланг қўйишни мақсад қилган. Бу жорий йилги Инсонга эътибор ва сифатли таълим учун айни муддао мавзулардан биридир. Очиқ-ойдин баҳс-мулоҳазалар қандай ҳақиқатларга ойна тутишини эса кўрсатувни бугун кўргач, билиб оламиз.