23 маротаба жарроҳликни бошидан ўтказган замондош
Ҳожиакбар Раҳметов Зангиота тумани Гулбоғ маҳалласида истиқомат қилади.
Қаҳрамонимиз 21 йил аввал бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб 23 маротаба жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. У бугун 2 фарзанднинг отаси. Қўли гул уста. Унинг айтишича, битта ҳунар билан иш битмайди. Темир пайвандлаш дейсизми, оёқ кийим таъмирими ёки телефонни дастурлашми – ҳаммаси қўлидан келади.
Бекорчиликни хуш кўрмайди. Гарчи бир оёғи бўлмаса-да, тўрт мучаси соғ инсонлар эплашга қийналадиган юмушларни моҳирлик билан бажаради.
Истаги агар бирор қўлидан келадиган ҳунарига мос, ўтириб ишлайдиган таклиф бўлса, ишлаш. Дўкондами, телефон тузатиш, дастурлаш устахонасими ёки давлат иши бўлса ҳам ишламоқчи.
“Қийинчилик, сиқилиш бўлади, онамнинг, қўни-қўшниларнинг дуолари билан юрибман” дейди у.