«Алмата-Тошкент» HY-766 рейсида ўғирлик содир бўлди
2023 йилнинг 10 март куни соат 23:30 ларда «Алмата-Тошкент» HY-766 рейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Д.М. ҳаво кемаси бортида бўлган вақтида ўзига тегишли бўлган қўл сумкасини унунтиб қолдирган унинг ичида 1800 АҚШ доллар, 300.000 сўм пули, банк пластик карта, 2 дона наушник ва телефон зараядкаси бўлган. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Фуқаро Д.М. Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ходимларига ариза билан мурожаат қилиб ушбу йўқотилган сумкаси ҳамда унинг ичида бўлган қиммат баҳо нарсаларини топишда амалий ёрдам сўрган.
ХТБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда “Uzbekistan Airways Handling” AJ хаво кемаси ювувчиси ишчи ходими М.М йўловчи фуқаро Д.М.га тегишли бўлган қўл сумкасини яшириб олганлиги аниқланиб ишчи М.М.дан юқоридаги кўрсатиб ўтилган пул ва буюмлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб олинган. Холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.