Самарқандда талаба қиз жонига қасд қилди
18 ёшли талаба Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлагани айтилмоқда.
Жамият
11 март 2023 йил
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг Platina.uz'га хабар беришича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани "Ўзбекистон" маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.