platina.uz

Тошкентда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган талаба ушланди

У «ўз хизмати» эвазига 20 минг доллар сўраган.
Жамият
9 март 2023 йил
Тошкентда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган талаба ушланди

Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Жаҳон тиллари университети талабаси Б.Ж. ва бошқалар фуқаро Э.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+