Тошкент метросининг 7-бекати саккиз кунга ёпилади

Маълум қилинишича, йўловчилар учун эса 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Жамият
9 март 2023 йил
Тошкент метросининг 7-бекати саккиз кунга ёпилади

Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобил йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланаётгани муносабат билан метрополитеннинг 7-бекати (Қўйлиқ) 11–18 март кунлари вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди

«Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+