platina.uz
Жамият

Самарқандда маст фуқаро 14 ёшли қизни ўғирлади

Самарқандда ўзини таксичи деб таништирган 38 ёшли маст эркак 14 ёшли қизни олиб қочди. Ҳозирга келиб эркак ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандда маст фуқаро 14 ёшли қизни ўғирлади

2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда, 1985 йилда туғилган фуқаро С.У. маст ҳолда оқ рангли «Нексия-3» русумли автомашина билан Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизга ўзини киракаш деб таништирган.

Сўнгра уни уйига олиб боришини айтиб, алдаб ўтирғизиб, уйига олиб бормасдан, бошқа томонга бошқариб кетган.

Қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда эркак машина эшикларини қулфлаб қўйган ва машинани Оқдарё тумани Бошдархон МФЙ, Янгиобод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетганлиги сабабли автомашинадан тушиб, ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетиб, шу ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраган, дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid