Тошкент ҳокими боғча қуришга 668 млн сўм ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов боғча қуриш учун 668,6 миллион сўм ажратди.
330 ўринли боғча Яшнобод туманидаги Олмос маҳалласида қурилади. Пуллар давлат бюджетидан ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев пойтахт бош режаси тасдиқланмагунча қурилишларга мораторий эълон қилганди.




