Фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин (видео)
Жамият
20 декабрь 2022 йил
Иш стажи ва иш хақи тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков маълум қилди.
[video width="640" height="360" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2022/12/320981524_3324529301105209_8094719311986779638_n.mp4"][/video]
Маълумотлар тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилган, меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар иш жойида кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқишингиз сўралмоқда.
Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши ҳамда меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. (Ушбу хизмат бепул амалга оширилади).