platina.uz
Иқтисод

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраганларнинг тўловлари тўхтатилиши мумкин

Бунинг учун кредит олувчи суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилиши лозим. 

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраганларнинг тўловлари тўхтатилиши мумкин

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади.

Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра, кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит расмийлаштирилган фуқарога, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига асосан жабрланувчи деб эътироф этилганда, мазкур онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундан ундиришни тўхтатади.

Кредит ташкилоти онлайн кредит ажратишда фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириши мумкин.

Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

Суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни давом эттиради.

Низомга кўра, мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ушбу шахс ёки яқин қариндошларига тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктириши ҳамда ушбу аккаунт орқали P2P ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid