platina.uz
Жамият

Намангандаги зўравонликка дахлдор дея гумон қилинган ходимлар ишдан бўшатилди

Бу каби салбий ҳолатлар бошқа боғчаларда ҳам такрорланмаслиги учун махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонида барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда. 

Намангандаги зўравонликка дахлдор дея гумон қилинган ходимлар ишдан бўшатилди
Иллюстратив фото

Наманганда боғчадаги педофиллик воқеасига дахлдор деб гумон қилинган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган кўнгилсиз ҳолатни атрофлича ўрганиш, масъулларнинг хизмат вазифасига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилган.

Воқеага алоқадор ҳамда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган тизимдаги барча ходимлар ва мансабдор шахсларга нисбатан тегишли ташкилотлар ваколати доирасида зарур чоралар кўрилиши, айбдорлар жазоланиши таъминланади.

Таълим ташкилотининг воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, бу каби салбий ҳолатлар бошқа боғчаларда ҳам такрорланмаслиги учун вазирликнинг махсус Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳозирда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда ва барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ Болалар омбдусмани мазкур иш бўйича тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўраганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid