“Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари қамоқдан озод этилди
Унга юқори инстанция суди озодлик чеклаш жазосини тайинлади. Яна 16 кишига белгиланган жазо ўзгартирилди.

7,5 йилга қамалган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраевга берилган жазо ўзгарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳукми эълон қилинди. Ҳукм нусхаси Platina.uz ихтиёрида мавжуд.
Жўраевдан ташқари яна 18 нафар ишга алоқадор шахсга белгиланган ҳукм ҳам кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ собиқ раҳбари Анвар Жўраев давлат мулкини талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги каби моддаларда айбдор деб топилиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
2025 йил 5 июндаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрими билан, Анвар Жўраевга тайинланган жазо ўзгартирилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
У жамият ходимларига катта миқдорда ойлик ва устама ҳақларини асоссиз тўлаб бериб, жамиятнинг сунъий равишда харажатларини ошириб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган. Шунингдек, судланувчилар умумий ҳолатда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 8-автобус саройи филиалида 2020-2022 йиллар ва 2023 йилнинг январь- июнь ойлари давомида жами 173 737,9 км. масофаларни қўшиб ёзиш орқали 738 млн 412 минг 555,24 сўмлик жами 57 675,16 литр дизель ёқилғисини асоссиз ҳисобдан чиқариб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.
Судланувчилар А.Ж., А.А.А., А.Ш.С.лар, механик судланувчилар Н.К.Х., Б.Р.З.лар ва жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахслар билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, қиймати 274.397.134 сўмлик 25.709 литр дизель ёнилғисини ортиқча ҳисобдан чиқариб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.
Бундан ташқари, айбланувчи А.А.А “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари, бош муҳандис лавозимида ишлаган. Унга аввал 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унга 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
М.Х.М "Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги “Тошавтотаъмирхизмат” УК директори лавозимида ишлаган. Аввал 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. М.Х. М.га 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
А.А.С "Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги “Тошавтотаъмирхизмат” УК директорининг таъминот ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Аввал 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. А. А. С.га ўташ учун 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
И.Б.Д “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги 8-автобус саройи филиали директори лавозимида ишлаган. Аввал унга 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди И.Б.Д.га 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
А.Ш.С “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги 8-автобус саройи филиали бош муҳандиси лавозимида ишлаган. Унга аввал 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. А.Ш.Сга 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жами 17 кишига нисбатан ҳукм ўзгарган.
Икки кишига нисбатан қуйи инстанция чиқарган ҳукм ўзгаришсиз қолган.
Суд иши Олий Суд порталидан олинди.