“Тошшаҳартранс”га янги бошлиқ тайинланди
Жамиятнинг аввалги раҳбари Анвар Жўраев шу йил феврал ойида қамоққа олинган эди.
Жамият
5 соат аввал
Санжар Сатторов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Аввалги раҳбар Анвар Жўраев феврал ойида қамоққа олинган, унданк кейин яна бир неча масъуллар ишдан ҳайдалган эди.
Бунгача Сатторов Транспорт назорати инспекцияси Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Миракбар Икромов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.