Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди
Бобир Абубакиров шу кунгача Марказий банк раиси ўринбосари бўлиб ишлаётганди.
Жамият
25 сентябрь, 13:24
Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Олдинги ҳоким Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлиб кетганди.
Бобир Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти, 2015 йилда Япония халқаро университетини тамомлаган.
2019 йилдан бери Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Туманнинг олдинги ҳокими Ботир Зоҳидов ҳам Марказий банк раиси ўринбосари сифатида ишлаган.