platina.uz

"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбари қамоққа олинди

У маблағларни талон-торож қилишда айбланмоқда. 

Жамият
8 февраль, 17:51
"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбари қамоққа олинди

"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбари ҳибсга олинди. Олий суд матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлади.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган А. Д. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 7 февралдаги ажрими билан Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А. Д.га нисбатан “қамоққа” олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди, дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+