"Тошшаҳартрансхизмат" раҳбари яна ўзгарди
Санжар Сатторов ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Хужанов Азиз Мажидович "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у Транспорт вазирлиги Ижро интизоми ва назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бунгача ишлаб келган Санжар Сатторов ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
"Тошшаҳартрансхизмат"да сўнгги бир неча йилда 3 бор раҳбар алмашди. Олдинги раис Анвар Жўраев давлат мулкини талон-торож қилгани учун 7,5 йилга қамалганди, аммо кейинроқ озод этилган.