platina.uz
Жамият

ДХХ 2 тоннадан ошиқ гиёҳванд моддаларини йўқ қилди

Афғонистон, Тожикистон ва Эрондан Ўзбекистон орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уриниш ҳам кўпайган. Бу борада 141 кгдан ошиқ наркотик ушланди. 

ДХХ 2 тоннадан ошиқ гиёҳванд моддаларини йўқ қилди

ДХХ томонидан 2 тонна 135 кг гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

26 июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Шундан:

99 кг 882 гр героин,

202 кг 555 гр опий,

415 кг 124 гр гашиш,

395 кг 739 гр марихуана,

613 кг 94 гр каннабис ўсимлиги,

153 кг 15 гр кўкнор бошоғи ва сомони,

57 кг 847 гр мефедрон,

29 кг 603 гр a-PVP,

5 кг 750 гр спайс,

5 кг 544 гр катинон ва бошқалар.

Ўзбекистон да 2024-2025 йилларда жами 8 та нарколаборатория аниқланиб, ташкилотчиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди ва тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.

Бугунги кунда "Прегабалин" кучли таъсир қилувчи моддаларини Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Ўзбекистонга контрабанда қилиш ва цех шароитида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаб, “хуфиёна жой”ларга қўйиш орқали тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Афғонистон, Тожикистон ва Эронда яшовчи наркоишбилармонлар йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро ўтказиш пунктларидан турли хилдаги маҳсулотлар орасига яширган холда Россия ва Қозоғистонга етказишга уриниш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Бу борада 141 кгдан ортиқ наркотиклар мусодара қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid