
Таҳлил
Россия ахборот майдонида янги фронт очмоқда
Кремл ўз пропагандасининг географик ҳудудини кенгайтиряпти ва бу миллиард кишилик аудитория онгига таъсир ўтказиши мумкин.

Кремл ўз пропагандасининг географик ҳудудини кенгайтиряпти ва бу миллиард кишилик аудитория онгига таъсир ўтказиши мумкин.

Россияда ҳозир пашша ҳам Кремлдан рухсат сўраб учишини ҳисобга олсак, ахборот майдонида бундай гаплар шунчаки алжираш эмас, балки бизни кутиб турган даҳшатли режаларга ишора ва таҳдид бўлиши мумкин.

Биз ҳозир бевосита босим иш бермайдиган даврда яшаяпмиз. Одамлар калондимоғларча берилган буйруқлар, шиорлар, ўзига сингдириладиган фикрлар ҳамда тарғиботдан чарчаган.