
Ўзбекистон медиа лойиҳалари Олмаотадаги халқаро бозорда тақдим этилди
Қозоғистонда ўтказилган World Content Market тадбирида актёр ва режиссёр Рашид Маликов Ўзбекистон медиа лойиҳалари, кино ва сериаллар ҳақида тақдимот ўтказди. Шунингдек, Ўзбекистон павильонида қатор нодавлат телеканаллар, онлайн платформалар ва хусусий киностудиялар вакиллари музокараларда иштирок этди.










