platina.uz
Жамият

Нурафшонда нуронийлар ва маърифат биноларини қуришга 4,6 млрд ажратилади

Тошкент вилоятида яна бошқа харажатлар билан бирга жами 18 млрд сўмга яқин маблағ сарфланади.

Нурафшонда нуронийлар ва маърифат биноларини қуришга 4,6 млрд ажратилади

Нурафшон шаҳридаги Наврўз маҳалласи ҳудудида “Нуронийлар маскани” ҳамда “Маънавият ва маърифат маркази” биноларини қуриш учун 4,6 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимининг маъмурий биносини қуриш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаб, объектни фойдаланишга топшириш учун 5,1 млрд сўм сарфланади.

Вилоят ҳокимлиги ходимларининг иш фаолиятига қулай шарт-шароит яратиш, интернет хизматлари, техник хизмат кўрсатиш, серверларда хостинг, ички ахборот ресурсларини ишлатиш ва бошқариш, ташқи ахборот ресурсларини техник қўллаб-қувватлаш, жойлаштириш ҳамда эксплуатация қилиш хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун 385,1 млн сўм ажратилади.

Бундан ташқари:

  • “Олмалиқ шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 6,2 млрд сўм;
  • Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув МФЙда жойлашган маҳалла ҳуқуқ-тартибот биносини таъмирлаш учун 3,2 млрд сўм;
  • Ангрен шаҳар Озодлик маҳалласига иссиқлик қувури тармоғини тортиш, ички йўлларни таъмирлаш ва техникалар харид қилиш учун 8,2 млрд сўм.

Барча пуллар давлат бюджетидан ажратилиши кўзда тутилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid