Қишлоқ хўжалиги вазирига уч ўринбосар тайинланди

Азим Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Жамият
30 октябрь 2023 йил
Қишлоқ хўжалиги вазирига уч ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирига учта янги ўринбосарлар тайинланди. 

- Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

- Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган. 

- Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ 2023 йил август ойида қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Каримов Анвар Расулевич ишдан олингани хабар қилинганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+