Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда. 

Жамият
30 октябрь 2023 йил
Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. 

Айтилишича, 2023 йил август ойида қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Каримов Анвар Расулевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Ҳозирда уларнинг қайси лавозимга ўтгани номаълум. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Қишлоқ хўжалиги собиқ вазири Азиз Воитов ишдан олинган ва унинг ўрнига Иброҳим Абдураҳмонов тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+