Шукурилло Исроилов давлат лавозимига тайинланди
Сўз устаси Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлайди.

Қизиқчи Шукурилло Исроилов давлат лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков хабар берди.
Тошкент шаҳрида маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Таниқли сўз устаси Шукурилло Аҳмадқулович Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Айтилишича, бошқарма бошлиғи лавозимини Бекзод Баҳромов эгаллади.
