Ҳиндистонда ўзбек аёлининг жасади топилди

Жасад дам олиш масканидаги хоналардан бирида топилган. 

Жамият
22 январь, 17:35
Ҳиндистонда ўзбек аёлининг жасади топилди

Ҳиндистондаги "Hry" дам олиш масканида ўзбек аёл ва ҳинд эркакнинг  жасади топилган деб хабар берди Daijiworld янгиликлар нашри.

Душанба, 22 январ куни полициянинг хабарига кўра, Ҳиндистоннинг Ҳаряна штати Сонипат туманидаги  "Mera Gaon Mera Desh" дам олиш масканида ўзбекистонлик аёл ва деҳлилик эркакнинг ярим-яланғоч ҳолатдаги жасадлари топилган.

Жасадлар якшанбага ўтар кечаси икки киши рўйхатдан ўтган, брон қилинган хонада топилган. Душанба куни эрталаб жасадларни аниқлаган дам олиш маскани ходимлари полицияга хабар беришди.

Ўлим сабаби ўлимдан кейинги экспертизадан сўнг маълум бўлади.

Марҳумлар - Деҳлида яшовчи Ашок Вихар (26 ёшда), аёл эса ўзбекистонлик Абдуллаева (32 ёш) эканлиги аниқланган.

Эркакнинг оиласи касалхонага етиб келган, аммо бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортган. Ўзбекистон элчихонасига ҳам ҳодиса юзасидан маълумот берилган. 

Бироз аввал ҳинд режиссёрига турмушга чиққан ўзбек аёли мамлакатдан кетаётганда ушлангани маълум бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+