Ҳинд режиссёрига турмушга чиққан ўзбекистонлик қочишга уринишда айбланмоқда

Режиссёр судга мурожаат қилган. 

Жамият
8 январь, 12:37
Ҳинд режиссёрига турмушга чиққан ўзбекистонлик қочишга уринишда айбланмоқда

Ҳинд режиссёрига турмушга чиққан ва фарзандли бўлган ўзбекистонлик Шоҳсанам декабр ойида чақалоғи билан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганида ушланган. У билан ёнида онаси ва ўгай отаси ҳам бўлган, дея ёзади The Times of India.

Ҳиндистонлик Фарук Кабир ва ўзбекистонлик Шоҳсанам 2022 йилнинг декабрида турмуш қуришган. Роппа-роса бир йил ўтиб эса, аёл янги туғилган чақалоғи ва яқинлари билан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганида Амритсарда тўхтатиб қолинди ва Мумбайга келтирилди, дейилади хабарда. 

Фарук Кабир ўз фарзандининг бошқа юртга кетмаслигини ва у Ҳиндистон фуқароси бўлиши айтиб ўтди ва рафиқасини судга берди. Унинг айтишича, фарзандли бўлгунга қадар, оила тинч ва жанжалларсиз яшаган.

"Ҳаммаси қизим туғилгандан кейин бошланди. Улар фарзандимни олиб қочиб кетмоқчи бўлишганига ишончим комил", дейди Кабир. 

Мазкур иш 16 январ куни кўриб чиқилади. Кинорежиссёр фарзанди васийлигини олиш ва унга Ҳиндистон гувоҳномасини бериш ниятида. 

Фарук Кабир ўз рафиқаси билан 2019 йилда, "Худа хафиз" филми суратга олинаётганида танишган. Бир неча йил ўтиб, улар турмуш қуришган. Кабир рафиқасининг Ўзбекистонга кетиш истагида унинг ота-онасини айбламоқда.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+