platina.uz

Наманганда аёлининг ўлимига сабаб бўлган эркак 7 йилга қамалди

Айбланувчи судда ўз айбига иқрорлик билдирган. 

Жамият
Кеча, 19:48
Наманганда аёлининг ўлимига сабаб бўлган эркак 7 йилга қамалди

Наманган вилояти Чортоқ туманида аёли ўз устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак 7 йилга қамалди. 2025 йил 14 апрел куни, жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Судланувчи Ш.И.турмуш ўртоғи Н.И. ни ўзига нисбатан моддий томондан қарам бўлганлиги ва 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун чидаб яшагани учун, унга доимий тан жароҳати етказиб келган.

Улар 2025 йил 1 январ куни соат 22:30 ларда яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик ва оилавий низолар бўйича ўзаро тортишиб қолишган. Натижада аёл руҳиятида юзага келган салбий ўзгаришлар туфайли яшаш хонадонида бўлган елим идиш (баклашка)даги бензин ёнилғисини ўзининг тана қисмига сепган. Эрининг сўзлари сабаб у оловни ёқиб юборган, аммо Ш.И. оловни ўчириб, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Бироқ жабрланувчи 4 январ куни олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Суд-тиббий экспертизанинг 2025 йил 14 январдаги хулосасида, Н.Изатуллаеванинг ўлими алангадан тананинг 80 фоиз куйиши, куйишни 2-3 даражаси, куйиш шоки оғир даражаси, куйиш касали токсемия даври, полиорган етишмовчилигидан келиб чиққанлиги, ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши аниқланган.

Судланувчи Ш.И ўз айбига иқрорлик билдирган.

Якуний суд ҳукмига кўра, унга ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми “а” банди билан 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+