Фарғонадаги АЁҚШда ёнғин: бир киши ҳалок бўлган
Ҳодиса суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларнинг бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги оқибатида содир бўлган.
Фарғонадаги АЁҚШда портлаш ва ёнғин сабаб бир киши ҳалок бўлди.
17 декабр куни Фарғона шаҳар, Янги йўл МФЙда жойлашган, кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шохобчасида суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларни бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида чақнаш содир бўлган ундан сўнг ёнғин юзага келган.
Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаролар тиббиёт ходимлари назоратида.
Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлар, ҳокимлик, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари зудлик билан воқеа жойига чиққан ҳолда ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил этилди, дейилади ФВБ хабарида.