platina.uz

Пойтахтдаги пулли парковка участкалари аукционда сотилди

Аукционда 120 млрд сўм таклиф билан Balcomuz МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлган. 

Жамият
25 ноябрь 2024 йил
Пойтахтдаги пулли парковка участкалари аукционда сотилди

Тошкентда пулли парковка участкалари 120 млрд сўмга сотилди.

E-auksion маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида 86 та пулли парковка участкасини ижарага бериш бўйича аукцион бўлиб ўтган.

Аукционда 120 млрд сўм таклиф билан Balcomuz МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлган. Бошланғич нархи 57 млрд сўм эди.

МЧЖнинг 60% улуши Balcom Co.Ltd (Япония) компаниясига, 20%и Нуриддинов Авазбек Шокиржон ўғлига, 10%и Акрамов Бобур Ахатовичга ҳамда қолгани (10%) Ҳошимов Анвар Олим ўғлига тегишли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пулли парковкалар нархи тасдиқланганди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади. 1-тариф зонасида бир соатлик тўхтаб туриш 12 минг сўмни ташкил қилади. Бу миқдор 2-тариф зонасида 10 минг сўм, 3-зонада 8 минг, 4-зонада 6 минг ва 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

Пулли автотураргоҳлар бўйича 14 мингдан ошиқ манзиллар тасдиқланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+