Тошкентда 14 мингга яқин пулли автотураргоҳ манзиллари тасдиқланди
Ушбу манзиллар тўлиқ автоматлаштирилади, видеокузатув қурилмалари ўрнатилади, имтиёзли фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.

Тошкентда 14 мингга яқин пулли автотураргоҳ ўрни қурилиши режалаштирилмоқда.
Келгусида эса жами 84 мингта паркинг майдони ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокими қарори қабул қилинган, дейилади ҳокимлик хабарида.
Пойтахт ҳокимининг янги қарори қуйидаги мақсадларни назарда тутмоқда:
- Транспорт инфратузилмасини яхшилаш;
- Тирбандликларни камайтириш;
- Жамоат транспорти ва микромобилликнинг жозибадорлигини ошириш;
- Ҳайдовчилар ва пиёдалар учун қулайлик яратиш.
Пулли автотураргоҳларнинг афзалликлари қуйидагилар: улар тўлиқ автоматлаштирилади, видеокузатув қурилмалари ўрнатилади, имтиёзли фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.
Пулли автопаркинглар учун майдонлар e.auksion.uz платформасига жойланади ва тадбиркорлар уни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида сотиб олса бўлади.
Аввалроқ Тошкентда пулли автопаркинглар нархлари тасдиқланганди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади ва энг арзон нарх 5 минг сўмни ташкил этади.