platina.uz
Жамият

Баҳодир Сиддиқов “Ўзбекнефтгаз” АЖ раислигидан кетди

Сиддиқов 2023 йил мартидан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Баҳодир Сиддиқов “Ўзбекнефтгаз” АЖ раислигидан кетди

Сидиқов Баҳодиржон Бахромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган.

Сиддиқов 2023 ййил мартидан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖга раҳбарлик қилиб келаётганди. У аввал Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритган. 2009−2010 йилларда ва 2017 йилда "Нефтегазинвест" масъулияти чекланган жамият директори лавозимида ишлаганди. 2017-2018 йилларда эса "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси ўринбосари ҳам бўлган. 2019-2020 йилларда ҳам ушбу ташкилотни бошқарган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid