Қашқадарёдаги "заправка"да портлаш бўлди
Келиб чиққан ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган.
Жамият
2 кун аввал, 8:46

10 март куни Қашқадарё вилояти Касби тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига борган 4 та ёнғин қутқарув бўлинмаси ярим соатда ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхшилиги айтилган.
Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Фарғонадаги "заправка"да ҳам портлаш юз берган, расмий маълумот бўйича 4 киши ҳалок бўлган эди.