Қашқадарёдаги заправкада тўрт киши ҳалок бўлди
Газ тўлдириш станциясининг ёқилғи сақлаш резервуарида портлаш юз берган.

Қашқадарёдаги заправкада портлаш ва ёнғин сабаб 4 киши ҳалок бўлди.
16 июл куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала” МФЙда жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипаж воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
ФВВ хабарида айтилишича, воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилган.