Навоийда 6 та уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди
Улар ноқонуний равишда тоғли ҳудудларда таркибида олтин мавжуд жисмларини қазиб олаётган бўлган.

”Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида Навбаҳор туманида 6 та уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати эълон қилган видеода айтилади.
Айтилишича, Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги тоғли ҳудудларда рейд тадбирлари ўтказилди. Унда мазкур ҳудуддан таркибида олтин мавжуд жисмларини қазиб олаётган шахслар ушланди.
Тадбирлар жами 23 киши ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 196-моддаси бўйича иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.





