platina.uz

Тошкент давлат аграр университетида ёнғин содир бўлди

Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. ФВВ қўшимча маълумот тақдим этилишини айтди. 

Жамият
30 сентябрь, 21:01
Тошкент давлат аграр университетида ёнғин содир бўлди

Тошкент аграр университетида ёнғин содир бўлди.

ФВВ маълумотига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Айрим манбаларга кўра, университет ётоқхонаси ҳам ёнмоқда.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+