Боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилади
Бу орқали йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади. Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил этилади.

Ҳар йили минглаб боғча тарбияланувчилари олий маълумотли қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда. Тадбирга барча ҳудудлардан 40 мингдан зиёд педагоглар уланган.
Президент боғча тарбиячилари учун муҳим янгиликни айтди.
Ҳозирда 7 мингдан ортиқ давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагоглар бўлгани билан уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Лекин ҳозирда тарбиячиларнинг мактаб ўқитувчилари каби тоифа олиши учун олийгоҳ дипломи талаб этилади. Шу сабабли олий маълумотли билан ўрта маълумотли тарбиячининг ойлигида фарқ бор.
Шу боис, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.
Яна бир янгилик. Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.
Энг муҳими, янги методикаларни ўрганиш учун бу масканларнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.
Президент бир ҳафта аввал ўтган йиғилишда боғчалар бўйича ҳокимларга ноябргача муҳлат берганди.
118 та боғчадаги 255 та хона таъмирга муҳтож бўлгани учун бўш турибди. Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади.