platina.uz
Жамият

Янгиариқ туманига ҳоким тайинланди

Зафарбек Матназаров бунгача Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Янгиариқ туманига ҳоким тайинланди

Матназаров Зафарбек Баҳадирович - халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Зафарбек Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган.

У Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғозғон, Фурқат, Мингбулоқ, Тахиатош, Тошкент ва Қораўзак туманларида ҳокимлар алмашганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid