Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Алишер Дусчанов тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Дусчанов Алишер Шерзод ўғли – Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Алишер Дусчанов тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Анвар Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
У аввал вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
