Испания Европа чемпиони бўлди

Муросасиз кечган ўйинда омад испанларга кулиб боқди.

Спорт
15 июль, 2:00
Испания Европа чемпиони бўлди

Испания терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионига айланди. Германияда Англия ва Испания ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Тенг курашлар остида биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи тайм бошида Уилямс ҳисобни очди. Захирадан тушган Палмер ҳисобни тенглаштирди, аммо испанларнинг сеҳрли таёқчаси бўлиш Оярзабалга насиб қилди.

Шу тариқа Испания чемпионга айланди. Финалчилар орасида тўпурарликда Олмо ва Кейнда 3 тадан гол бор.

Евро-2024, финал

Испания - Англия 2:1
Голлар: Уилямс 47, Оярзабал 86 - Палмер 73

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+