Бир сурат тарихи: Месси чўмилтираётган чақалоқ – янги футбол юлдузи
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларни жуда кенг айланиб, ҳамманинг эътиборини тортган сурат ҳақида гаплашамиз.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларни жуда кенг айланиб, ҳамманинг эътиборини тортган сурат ҳақида гаплашамиз. Ушбу сурат 2007 йил декабр ойида Жоан Монфарт томонидан олинган ва буни бир неча кун аввал Ламин Ямалнинг отаси ижтимоий тармоқларга жойлади. Тасвирда ҳали олти ойлик ҳам бўлмаган Ламинни Лионел Месси чўмилтирмоқда.
"Бу “Барселона” ва Диарио Спорт ўртасидаги хайрия лойиҳаси учун суратга олиш жараёнида содир бўлган: сурат 2008 йил тақвимида чоп этилган, тушган маблағ эса Каталониядаги хайрия ташкилотлари ва ЮНИCЕФга тарқатилган. “Барселона” вакиллари болалар билан суратга тушган — ҳар ойлик тақвим учун 12 нафар футболчи рўйхатда бор эди. Чақалоқ Ямал эса Мессига тўғри келди", деган Монфарт.
Маълумот учун, 9 июл куни бўлиб ўтган Испания-Франция учрашувида Ламин Ямал узоқдан зарба йўллаб, ажойиб гол урди ва энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди.
Батафсил юқоридаги видеода.