Евро-2024: инглизлар финалга йўл олди
Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини Испания ва Англия ўртасида кечади.
Спорт
11 июль 2024 йил
Европа чемпионатининг ярим финали доирасида Нидерландия ва Англия майдонга тушди.
Асосан инглизлар ҳужуи остида ўтган биринчи таймда ҳисоб 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлим сўнгги дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Уоткинс ғалаба голини урди.
Шу тариқа энди 14 июл куни финалда Испания ва Англия ўйнайди.
Евро-2024, ярим финал
Нидерландия - Англия 1:2
Голлар: Симонс 7 - Кейн 18 пен., Уоткинс 90