platina.uz

Ўзбекистон ФИФА рейтингида кўтарилди

Европа чемпионати ва Америка кубоги янги рейтингга таъсир ўтказди.

Спорт
18 июль, 13:28
Ўзбекистон ФИФА рейтингида кўтарилди

ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон термаси 1 поғона кўтарилиб, 61-ўринда қайд этилди.

Мазкур рейтингда яқинда якунланган Европа чемпионати ва Америка кубоги мусобақалари таъсири анча сезилган.

Хусусан, Америка чемпиони бўлган Аргентина 1-ўринни анча мустаҳкамлаган бўлса, Франция ҳамон 2-ўринда бормоқда. Европа чемпиони Испания эса катта сакраш билан кучли учликни тугатган.

Финалчи Англия термаси Бразилия термасидан ўзиб, 4-ўринга чиқиб олган. Шунингдек, Туркия ҳам 16 та ўринга кўтарилган ва 26-ўринга чиққан.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+