Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказиладиган жаҳон чемпионати санаси эълон қилинди
Ёшлар ўртасидаги мундиал 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, U-20 Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказиладиган турнир ҳисобланади.

2027 йили Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлигида ўтказиладиган ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатининг саналари маълум бўлди.
Унга кўра, ёшлар ўртасидаги мундиал 2027 йилнинг 17 сентябридан 9 октябрига қадар бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари Жаҳон чемпионати учун кураш олиб боради.
"Мен ФИФА U-20 Жаҳон чемпионати 2027 йил 17 сентябрдан 9 октябргача бўлиб ўтишини эълон қилишдан мамнунман! Озарбайжон ва Ўзбекистон дунёнинг энг яхши ёш футболчиларини мезбон сифатида кутиб олишга тайёр", деди ФИФА раҳбари Жанни Инфантино.
Маълумот ўрнида, U-20 Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказиладиган турнир ҳисобланади. Сўнгги мусобақа 2025 йил сентябр-октябр ойларида Чили майдонларида ўтказилди. Унда Марокаш ёшлари ғалаба қозонди.





