platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Дэвид Бекхэм ФИФА президенти бўлиши мумкин

Амалдаги раҳбар Жанни Инфантино ЖЧни хусусий бошқарувга бериш масаласида можаро марказига тушиб қолганди. 

Дэвид Бекхэм ФИФА президенти бўлиши мумкин

Sky Sports хабарига кўра, Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси ва Американинг "Интер Майами" клубининг ҳамраиси Дэвид Бекхэм Xалқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) президенти лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.

​Манбага кўра, Европа Футбол Ассоциациялари Иттифоқи (UEFA), Шимолий, Марказий Америка ва Кариб денгизи футболи конфедерацияси (CONCACAF) ва Германия Футбол Ассоциацияси (DFB) амалдаги ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг истеъфосини талаб қилиш учун коалиция тузишни режалаштирмоқда.

​51 ёшли Бекхэм ушбу коалиция томонидан кўриб чиқилаётган етакчи номзодлардан бири.

Футбол расмийлари унинг халқаро миқёсдаги машҳурлиги, обрўси ва Қўшма Штатларда футбол лойиҳаларини ривожлантириш тажрибаси глобал футбол ҳамжамиятини бирлаштиришга ёрдам бериши мумкинлигига ишонишади.

​Жанни Инфантино 2016 йил февраль ойидан бери FIFA президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

​Футболчилик фаолияти давомида Бекхэм "Манчестер Юнайтед"," Реал Мадрид", "Милан" ва "ПСЖ" (Пари Сен-Жермен) каби клубларда ўйнаган. Бироқ, унинг ФИФА президенти лавозимига расмий номзоди бўлиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid