platina.uz
Жамият

Кўкдаладаги портлаш юзасидан жиноий иш очилди

Ушбу ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Кўкдаладаги портлаш юзасидан жиноий иш очилди

Кўкдаладаги заправкада 4 киши ҳалок бўлгани ортидан жиноий иш очилди.

Кўкдала туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарарларнинг миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 июл куни Кўкдала туманидаги заправкада портлаш содир бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid