platina.uz
Жамият

Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Акмалжон Тўланов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. 

Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.

Тўланов Акмалжон Махамматумарович Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тўланов Акмалжон Махамматумарович 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

Исманов Исомиддин Бахриддинович Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Исманов Исомиддин Бахриддинович 1981 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган.

У 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Илёсбек Умрзоқов Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланганди.

У аввал Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid